Тилла аёл
Одамларни ҳамма вақт абадий ҳаёт сирлари қизиқтириб келган. Ўрта асрларда барҳаётлик ичимлигини қидириш билан жуда кўп кишилар, айниқса, химиклар, мутахассислар шуғулланган.
Улар ўзларининг сеҳрли ичимлигига ўргимчак, ёмғир чувалчанги, қурбақа тухуми ёки чаён ёғини қўшишган. Бироқ Франция қироли Генрих II маликаси Диана де Пуатье ушбу воситаларни бемаъни, деб ҳисоблаган. У олтиндан тайёрланган абадий гўзаллик ва ёшлик элексирини қабул қилган.
Алхимиклар олтин қуёш энергиясини ўзига сингдириб, инсонга унинг кучини инъом қилади деб уни ишонтиришган. Аммо Диана де Пуатье 66 ёшида вафот этган.
Тақдир ҳукми шундай бўлса-да, Диана ўзининг гўзаллиги ва ёшлиги билан ҳаммани ҳайратга солган. Тадқиқотчилар унинг қабрини очиб, жасади қолдиқларини ўрганганида Диананинг сочлари таркибидаги олтин меъёридан 250 марта кўп бўлганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, қирол маликасига тайёрлаб берилган ёшлик элексирига симоб ҳам қўшилгани маълум бўлди. "Эҳтимол, ҳали унча қаримаган Диана ўлимига айнан симоб сабаб бўлган бўлса ажаб эмас", деб хулоса қилган тадқиқотчилар.
Т.Шомуродов тайёрлади.