Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги ижро хизмати бошлиғи Илёс Идрисзода Самарқандга келди
- 05.12.2019 17:16
- 289
- Самарқанд
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги ижро хизмати бошлиғи Илёс Идрисзода бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Тожикистонлик меҳмонлар Ҳазрати Дониёр, Шоҳи Зинда мажмуалари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими фаолияти билан танишиш жараёнида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш, суд қарорлари ижросини таъминлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа