Тойлоқда ўзганинг шахсий маълумотларини “Тик ток”да тарқатиш билан қўрқитган товламачи қўлга олинди
- 29.01.2021 16:23
- 216
- Жиноят ва жазо
Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 26 январь куни телефон рақамига номаълум шахс телефон орқали ўзини самарқандлик Федя деб таништириб, таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видеотасвирларни интернет тармоғининг “Тик ток” саҳифасига тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига 1 миллион сўм беришни талаб қилиб, келаётганлигини билдирган.
27 январь куни вилоят ИИБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбир давомида Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғи яшовчи, 1998 йилда туғилган Б.Ф. ва 1992 йилда туғилган Ф.Б.лар фуқаро А.га тегишли бўлган сим картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа