Трамп демократларни коммунизмга ўтиш истагида айблади
АҚШ президенти бу фикрини Жоржия штатидаги сафдошлари билан бўлиб ўтган чиқишида билдирди, дея ёзмоқда РИА новости.
«Жоржия сайловчилари фарзандлари социализм остида яшайдими ёки эркин мамлакатда, буни ўзлари билишади. Лекин шуниси аниқки, бу одам (демократлар)лар коммунистик бошқарув шаклига ўтмоқчи», дея ишонтирди сафдошларини президент.
Америка раҳбари, шунингдек, демократлар овозларни сохталаштирганини таъкидлаб, президентлик сайловларида ғолиб бўлишини яна бир бор таъкидлади.
Аввалроқ Трамп штаби овоз беришда фирибгарлик ҳолатларига асосланиб, Жоржия штатидаги президент сайлови натижаларини бекор қилиш талаб этилиб чиққан.
2020 йил 3 ноябрь куни Қўшма Штатларда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Овозларни ҳисоблаш ва ушбу масала юзасидан суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, Байден ғалаба қозониш учун зарур миқдордаги сайловчилар овозига эга бўлган ва шу тариқа Трампни ортда қолдирган эди. Демократ аллақачон ўзини АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилган.