Туркия Сурия шимолидаги курдларга қарши ҳужумга тайёрланмоқда
- 28.10.2021 14:55
- 73
- Хориж
Туркия курдларга ҳужум қилиш учун Сурия шимолига қўшинларини киритди, деб ёзади “РИА Новости” Bloomberg агентлигига таяниб.
Агентлик манбаларининг хабар беришича, ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва махсус жиҳозлар ортилган 200 дан ортиқ автокарвон Идлиб провинциясига етиб келган.
Ўз навбатида, SANA Сурия давлат агентлиги Анқара Ефрат дарёсининг ғарб ва шарқида ўз назорати остидаги ҳудудларни бирлаштириш мақсадида Кобани шаҳри жанубидаги ҳудудларни эгаллашни режалаштираётганини тахмин қилмоқда.
Расмий Дамашқ эса Анқарадан Сурия ҳукумати розилигисиз турган қўшинларни чегара ҳудуддан олиб чиқишни бир неча бор талаб қилган.
Хабарларда, шунингдек, бир кун олдин Туркия парламенти мамлакат қуролли кучларини Сурия ва Ироқда қўллаш мандатини яна икки йилга узайтиришни маъқуллагани ҳақида айтилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа