Вазирлик абитуриент ва ота-оналарга мурожаат қилди
- 19.06.2020 11:50
- 234
- Таълим
2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.
Фуқаролар (71) 246-38-57 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.
Call-марказ душанбадан шанбагача ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар (тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача) фаолият кўрсатади.
Республикадаги барча ОТМларда ҳам қабул жараёнида Call-марказлар ишлайди ва улар ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жадидлар фаолияти дунё эътиборида
- Кеча, 17:19
- Мутолаа
Фаросатингиз борми?
- Кеча, 15:47
- Жамият