Вилоят Кенгашининг 86-сессияси 17 май куни ўтказилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 10 май куни қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксон олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида белгилади.
Қарорга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, саксон олтинчи сессияси 2023 йил 17 май куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакили Д.Ҳусановнинг 2022 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахборот тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2021-2022 йиллардаги фаолияти юзасидан жамоат фонди директори Д.Маликов ҳисоботи тўғрисида;
- вилоятда 2023 йилнинг I чорагида давлат ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш Дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
- вилоятда 2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиладиган лойиҳаларнинг тақдимоти тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ комиссияси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида.