Хорижда фаолият юритаётган самарқандликлар сони қанча?
- 01.11.2020 15:50
- 429
- Ўзбекистон
Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 252 минг 33 нафари ёки 6,6 фоизи хорижда ишламоқда. Шундан, 7 699 нафари расмий (4,3 фоиз), 170 822 нафари норасмий (95,7 фоиз) фаолият кўрсатмоқда.
Уларнинг 74 минг 15 нафари (29 фоиз)ни аёллар, 178 минг 18 нафари (71 фоиз)ни эркаклар, 76 минг 908 нафарни 16-30 ёшдагилар (30 фоиз) ташкил этади.
Меҳнат мигрантларининг асосий қисми Россия (64 фоиз), Қозоғистон (14,6 фоиз), Туркия (8,9 фоиз), Жанубий Корея (2 фоиз) ва бошқа (10,5 фоиз) давлатларга тўғри келади.
Хорижга ишлашга кетган мигрантларнинг асосий қисми, яъни 150 минг 967 нафари қурилишда (59,9 фоиз), 34 минг 24 нафари саноат корхоналарида (13,5 фоиз), 24 минг 195 нафари қишлоқ хўжалиги корхоналарида (9,6 фоиз), 42 минг 845 нафари эса бошқа йўналишларда (17 фоиз) иш билан банд.
Самарқанд вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 36 дақиқа аввал
- Долзарб