Япония Шимолий Кореянинг бутун дунёга таҳдид солаётган ракета синовларини қоралади
Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.
“Бугун Шимолий Корея ракета учиришни амалга оширди. Бундай ҳаракатлар нафақат Япония, балки минтақа ва бутун халқаро ҳамжамият учун хавф туғдиради. Биз буни кескин қоралаймиз”, деди у.
Бош котибнинг сўзларига кўра, ракета учирилгани тахмин қилинганидан кейинги зарар ҳақида маълумот йўқ. Мацуно уч йўналишда - вазиятни батафсил таҳлил, одамларни батафсил ва ўз вақтида хабардор қилиш, кутилмаган ҳолатлар юзага келганда барча зарур чораларни кўришга ҳаракат қилишни буюрди.
Аввалроқ Япония денгизи томон номаълум ракета учирилгани маълум бўлган эди. Қайд этилишича, бу Шимолий Корея ракеталарининг йил бошидан тўртинчи марта учирилишидир. Аввалгилар 5, 11 ва 14 январь кунлари учирилган. Дастлабки икки ҳолатда Пхеньян товушдан тез учадиган ракеталарни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди. 14 январь куни эса темирйўл ракета тизимидан иккита қисқа масофали баллистик ракета учирилди.