Йўлбарс йили: 2022 йил ҳақида мунажжим башорати
Йил эгаси - йўлбарснинг унсури Сув бўлиб, Мовий деб қўшиб аталади. Унинг «ҳукмронлиги» 1 февралдан бошланиб, ўн икки ойдан бироз камроқ давом этади - 2023 йил 23 январда тугаб, Маймун йилига йўл беради.
Бу йил ҳам профессионал, ҳам шахсий соҳада юксак истиқболга эга воқеаларга бой, қийин, аммо қизиқарли ва ҳаяжонли давр кутмоқда. Хўш, йўлбарс нималар тайёрламоқда?
Мовий сув йўлбарсининг икки унсури ҳақида
Йилнинг белгиловчи унсури Сув бўлишига қарамай, иккинчи - дарахт унсури ҳам таъсир этади. Айнан ана шу факт мунажжимларга келгуси йил аввалги икки йилга қараганда одамларга хайрихоҳ бўлишига умид бағишламоқда. Чунки табиатда сув дарахтни озиқлантириб, унинг нобуд бўлишига йўл қўймайди. Дарахт эса, ўз навбатида, кислород ишлаб чиқаради ва ҳавони намликка айлантиради, булутларда тўпланиб, ёмғир ёғади – шу тариқа Ерда ҳаёт давом этади…
Мовий сув йўлбарсининг хусусиятлари
Келгуси йил эгасининг асосий ва, эҳтимол, юзадаги хислатлари - бу гўзаллик ва олижаноблик: у паст ишларга йўл қўймайди, бировникини олиб қўйишдан кўра ўзиникини беришни афзал кўргани каби бепоён шоҳона хатти-ҳаракатларни севади – акс ҳолат унинг қадр-қиммати ҳақидаги тушунчасига тўғри келмайди. Йўлбарс аристократик хулқ-атворга эга бўлиб, Хитой гороскопининг бошқа белги вакилларидан ажралиб туради.
Ўзаро муносабатларда йил эгаси ҳис-туйғули ва эҳтиросли, саёҳат ва саргузаштларни яхши кўради, ҳаётий ва профессионал таваккалчиликдан қўрқмайди. Бироқ бунда боши билан сувга шўнғимайди, балки таҳликали барча ҳаракат оқибатларини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади. Бу белги вакиллари атрофдагилар таҳсин ва олқишларини ҳуш кўргани сайин олийжаноб ишларни кўпроқ қилаверади.
Бироқ, юқорида айтилганларнинг барчаси Йўлбарс камчиликларсиз дегани эмас. Уларга, биринчи навбатда, олдиндан айтиб бўлмайдиган хислати киради: ҳеч ким - кўпинча ўзлари ҳам, кейинги ҳолатда нима дейиши ёки нима қилишини билмайди. Айнан шу кутилмаган хатти-ҳаракатлар рақиб ёки рақобатчиларни чалкаштириб юборишга ва у олдига қўйган мақсадига эришишга имкон беради.
Ташқи кўринишига кўра, йўлбарс кескин вазиятда тия олмаган ва босишни истамаган жаҳлдорлигини намоён қилиши ва оқибатда яқинларига зарар етказиши мумкин. Тан олиш керакки, йил «шоҳ»и ҳеч қачон бундай характерни тўғри келган, керак бўлмаган жойда намоён қилиб кетавермайди ва тишларини қуюшқондан чиқарсагина кўрсатади.
Йўлбарси йилида иш ва муваффақият
Йўлбарс йилида кўпчилик дунё сўнгги пайтларда кескин ўзгарганини, шунинг учун муваффақият асосан янги иш шароитларига мослашишга тайёрларни кутишини ниҳоят тушунамиз. Касб-корини ўзгартириб, куч ва қобилият учун янги суянч нуқталарини излашга тўғри келади. Йўлбарс севимли машғулотга жиддий эътибор беришни тавсия қилади, айниқса у қўл меҳнати ва ижодкорлик билан боғлиқ бўлса «янги дунё»да бу жуда қадрланади.
Йўлбарнинг шахсий ҳаёти
Йўлбарс кўпчилик ўйлагандек ёлғизлик тарафдори эмас: у ўз оиласини жуда қадрлайди ва оила билан боғлиқ қадриятларни ҳамма нарсадан афзал кўради. Келгуси йилда, ҳатто умидини узганларга ҳам жуфтини топишга умид бағишлайди. Бундан ташқари, йил ҳайвони янги йилда бошланган муносабатлар ниҳоятда муваффақиятли ва мустаҳкам бўлишини ваъда бермоқда. Айниқса, шу йилда турмуш қурганлар учун «улар узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришди» каби ажойиб гапни қўллаш мумкин.
Айтганча, бу маънода, йил эгаси, қатъий ҳаракатлар тарафдори сифатида, ҳал қилувчи вазиятда кўнгил қўйган кишининг муҳаббат изҳор этиши ёки қўлингизни сўрашини кутиб ўтирмасдан, қатъий ҳаракат қилишни маслаҳат беради. Қани, олдинга! Кейин юрагингиздаги одам буни қанчалик кутганини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз.
Бироқ, шунингдек, мунажжимлар келгуси йил ажралиш ва видолашувсиз ўтмаслиги ҳақида огоҳлантиради. Гап шундаки, йил эгаси ёлғон ва хиёнатга тоқат қилмайди, шунинг учун узоқ вақтдан бери ёлғон ва ишончсизликка қурилган ва аллақачон тагзамини «нураган» бундай оилаларни бузилишига қаршилик қилмайди.
Мовий сув йўлбарс йилида саломатлик
Соғлик нуқтаи назаридан, йўлбарс профилактика чораларини қўллашни қатъий тавсия қилади. Йўлбарс доим ҳаракатда, шунинг учун жисмоний тарбияга катта аҳамият берилади. Спорт йил бўйи йўлбарсдек қувват, саломатлик ва кайфият бағишлайди. Тўғри ва куч-қувват берувчи таомлар истеъмол қилиш ҳам қўллаб-қувватланади. Агар, шунга қарамай, тана "ҳалокатли сигнал" берса, йил эгаси шошилинч равишда уларга максимал даражада эътибор талаб қилади.
Хуллас, йўл-йўл йиртқич йили жуда турланувчи, асосан қувноқ ранглардан иборат бўлишини ваъда бермоқда. Ахир йиртқич ҳукмдорнинг қора чизиқларидан кўра очиқ ва ёрқин ранглари кўплиги бежиз эмас.
Гулнора Холдорова тайёрлади.