Ейиш мумкин бўлган байроқлар

Австралиянинг «WHYBINTBWA» реклама агентлиги ходимлари Сидней Халқаро озиқ-овқат фестивалига жуда қизиқарли лойиҳани тақдим этди. Улар том маънода турли мамлакатлар байроқларини уларнинг миллий таомларидан «тайёрлади».

Байроқлар дунёнинг турли мамлакатлари миллий колорити ва ўзига хослигини акс эттириб, ушбу мамлакатлар рамзларини машҳур миллий таомлар кўринишида ҳамда анъанавий ҳисобланадиган маҳсулотлар билан безатилган ҳолда тақдим этди. Айтиш керакки, лойиҳа жуда қизиқарли ва кўзни қамаштирувчи, асосийси, иштаҳа келтирадиганбўлиб чиқди.

Италия байроғи шаклидаги таомни безаш учун райҳон, макарон ва помидордан фойдаланилди

Бразилиянинг сариқ ва яшил рангли байроғи банан барглари, лайм бўлаклари, ананас ва маракуйя мевалари ёрдамида яратилди


Ҳиндистон байроғи карри (ҳинд зираворлари аралашмаси), гуруч, сабзавот ва ясмиқ унидан тайёрланган юпқа ясси кулчадан тайёрланди

Япония байроғи яратилишида тунец балиғи ва гуручдан фойдаланилди


Греция байроғи гилос зайтун ва юпқа тўғралган фета пишлоғидан яратилди


Ливан байроғи лаваш нони, кўкатлар ва фаттуш деб номланадиган сабзавот билан безатилди


Вьетнам байроғи доимий яшил дарахтлар ҳосили - рамбутан, личи ва юлдуз меваларидан тайёрланди

Австралия байроғи безаги сифатида гўштли пирог ва соус керак бўлди, холос

Жанубий Кореянинг оқ, қизил ва қора рангли байроғи Кимбап деб номланадиган маҳаллий деликатес ва қизил қайладан тайёрланди

Буюк Британия байроғини яратиш учун сули унидан пиширилган сконе булочкаси, бир неча турдаги мураббо ва кремлардан фойдаланилди

Франция байроғи шаклидаги таомни безаш учун кўк пишлоқ, Бри пишлоғи ва узум керак бўлди


Хитой байроғи аждаҳо меваси питая ва карам боладан яратилди


АҚШ байроғидаги юлдузлар ва чизиқларни хот-дог ва хантал безаб турди


Индонезия миллий байроғи шаклидаги таомни безаш учун аччиқ карри ва оқ гуручдан фойдаланилди



Туркия байроғини қандолатчилик маҳсулоти миллий пушти рангли роҳат-лукум безади


Испания байроғи чоризо деб номланадиган аччиқ қизил қалампирли колбаса ​​ва заъфарон гуручи ёрдамида яратилди

Таиланд байроғини ширин чили соуси, кўк қисқичбақа ва кокос ёнғоғи безаб турди

Швейцария байроғини тайёрлаш учун Шаркутр гўшт кесмалари ва Эмменталь пишлоғидан фойдаланилди

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.