6 та тутун ҳалқа учун миллион доллар, жасад кули билан ўт отиш ва бошқа ғалати васиятномалар

Дунёда ўзининг номақбул инжиқликлари сабабли севимли мушуклари ва итлари учун мисли кўрилмаган бойлик қолдириб, мураккаб васиятномалар қолдирган ғалати инсонлар ҳам бўлган. Қизиғи, баъзиларининг орттирган пуллари қанчалик кўп бўлса, тасаввурлари ҳам ҳийла-найрангга бой эди: бири жасад кулини тўпга ортиб, от очишни орзу қилган, бошқаси ўз туғилган кунини совға қилишга қарор қилди.

Иродадаги ғайриоддийликлар: аёлларга қарши


Бенжамин Франклин бой одам эди, у ўз қизига Людовик XVI нинг 408 та олмос ўрнатилган қимматбаҳо миниатюрасини мерос қилиб қолдирди. Шарт шундай эдики, қизи бу олмосларни чиқариб олиб, улардан заргарлик буюмлари ясашга ҳақли эмас эди. XVIII асрнинг энг нуфузли шахсларидан бири қизи шу тарзда заргарлик буюмларига берилиб кетмаслигини хоҳлаганди. Аммо қизи бошқача ҳаракат қилди - у картинани сотиб юборди, шундан сўнг Англияга жўнаб кетди.

***

1930 йилларда вафот этган Айова штатидаги адвокат аёлларни ёқтирмасди. Улар унга нима қилгани ноаниқ, лекин ўз васиятномасида у "аёлларсиз" кутубхона қуриш учун 49 минг 995 доллар қолдирган. Яъни, бу кутубхонада муаллифи аёл бўлган бирорта китоб бўлмаслиги керак, аёл ходим ишламайди, ташриф буюра олмайди ва умуман, унинг қўли ҳеч нарсага тегмайди. 50 минггача етмай турган 5 долларни у қизига васият қилди, лекин хотинига бир цент ҳам қолдирмади. Кутубхона қурилмади! Хотини ва қизи васиятномага қарши норозилик билдирди ва судда ғалаба қозонди.

Ижодий касб эгаларининг васиятномалари

Ижод аҳлининг ўзи бирмунча ғайриоддий шахслардир, шунинг учун уларнинг ғалати қарорлар қабул қилиши ҳам ажабланарли эмас. Масалан, актёр Чарли Чаплин ижодий фаолияти давомида катта пул ишлаб топди. Афтидан, у ўзининг комедиячи имижини сақлаб қолишга қарор қилган ва маълум бир шартларни бажарган ҳар бир кишига ундан 1 миллион доллар тегиши мумкин бўлган васиятнома қолдирган. Миллионни олмоқчи бўлган киши 6 та тутун ҳалқасини чиқариб, еттинчисини уни ичидан ўтказиб юбориши керак. Шуни таъкидлаш керакки, шу кунгача ҳали ҳеч ким бу шартни бажарганича йўқ. Буни уддасидан чиқиш учун одам ё ашаддий чекувчи ёки ўта маҳорат эгаси бўлиши керак...

***
Кунларнинг бирида ёзувчи Ҳантер Томпсон марҳумни хотирлаш ўрнига зиёфат ўтказиб, унда марҳумнинг жасад кулини тўпдан отишса ёмон бўлмаслиги ҳақида гапириб қолди. Васият қолдирмасдан ўз жонига қасд қилгани боис, унинг сўзлари марҳум васиятномаси сифатида қабул қилинди. Энг яқин дўсти, актёр Жонни Депп унинг сўнгги иродасини уюштирди. У юк кўтарадиган кран орқали замбарак тўпини 46 метрга кўтарди, кейин қуёш ботишига қараб ундан ўт очди.


Ёзувчи Роберт Луи Стивенсон 13 ноябрь - ўзининг туғилган кунини дўстининг қизига мерос қилиб қолдирди. Гап шундаки, қизалоқ Рождество байрами кунида туғилган эди, шунинг учун у ҳар доим иккита ўрнига битта совға олишига тўғри келган. Қиз бутун умри давомида хафа бўлиб юрмаслиги ва у ҳар йили нишонлаши учун Стивенсон ўзининг туғилган кунини унга васият қилиб қолдирди.

Суд буни қонуний деб тан олмади, чунки календардаги кунни ўзлаштириб бўлмайди ва шу сабабли бу кун совға сифатида берилмайди. Бироқ, энди Энни Идоила даврасида иккита байрамни - ҳам Рождествони, ҳам 13 ноябрь, ўзининг туғилган кунини нишонлай бошлади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.