114 минг 884 нафар абитуриент Самарқанд вилоятидаги 9 та олий таълим муассасасига кириш учун ариза топширди
1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент 2019-2020 ўқув йили учун республикамиздаги олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирди.
Шундан:
Кундузги таълим шаклига - 718 минг 97 нафар;
Кечки таълим шаклига - 13 минг 822 нафар;
Сиртқи таълим шаклига - 335 минг 7 нафар;
Шу ойнинг 15 июлига (18:00) қадар абитуриентларнинг 114 минг 884 нафари Самарқанддаги олий таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтди.
Жумладан:
- Самарқанд давлат университетига – 72 минг 556 нафар;
- Самарқанд давлат тиббиёт институтига – 10 минг 172 нафар;
- Самарқанд давлат чет тиллар институтига – 7082 нафар;
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига – 8029 нафар;
- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига – 5579 нафар;
- Самарқанд ветеринария медицинаси институтига – 5920 нафар;
- Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига – 2617 нафар;
- "Ипак йўли” туризм халқаро университетига – 1905 нафар;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига – 1024 нафар.
Эслатиб ўтамиз, бугун - 16 июлдан бошлаб абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.