73 ёшли ҳинд аёли эгизак фарзандли бўлди
- 13.11.2019 13:05
- 206
- Хориж
Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатида 73 ёшли аёл эгизак қизларни дунёга келтирди, деб хабар берди BBC нашри.
Шифокорнинг сўзларига кўра, она ҳамда чақалоқларнинг аҳволи яхши. Эгизаклар ўз онасининг қўлига соғ-омон топширилди.
Аёлнинг турмуш ўртоғи, 82 ёшни қарши олган Ражарао фарзандли бўлишни неча йиллар давомида орзиқиб кутишганини ва эзгу ниятларининг амалга ошганидан беҳад хурсандлигини билдирди.
Аммо бир кун ўтиб, жаноб Ражарао тўсатдан инсультга учради ва у ҳозир шифохонада даволанмоқда.
"Ҳеч нарса бизнинг қўлимизда эмас. Пешонамизга нима ёзилган бўлса, шуни кўрамиз. Аммо бизга нима бўлишидан қатъий назар, ким бизнинг фарзандларимизга ғамхўрлик кўрсатади?", дея халққа мурожаат қилди қария.
Теглар:
фарзанд кўриш