75 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 302 та коррупциявий омил аниқланган
- 07.03.2022 16:05
- 68
- Қонун ва ҳужжатлар
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.
Таъкидланишича, қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларига оид 226 та амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган. Уларнинг 75 тасида 302 та коррупциявий омиллар аниқланган.
Таҳлиллар уларнинг 124 таси қурилиш, 41 таси соғлиқни сақлаш, 91 таси олий таълим, 46 таси давлат харидлари соҳаларига тўғри келишлигини кўрсатган.
Аниқланган коррупциявий омилларнинг таҳлили мазкур ҳужжатларда “норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги” (86 та), “дискрецион ваколатларнинг кенглиги” (55 та), “маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги” (27 та) билан боғлиқ коррупциявий омиллар энг кўп учраётганлигини кўрсатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа