Абитуриент – 2024: Тест синовларининг тўққизинчи куни Самарқандда жами 4 мингдан ортиқ абитуриент имтиҳонга келмади

Айни кунда Самарқанд шаҳрида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Бугунга қадар тест синовларига жами 58 964 нафар абитуриент қатнашган, 4735 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлими Zarnews.uz’га хабар берди.

Шунингдек, 9 нафар абитуриент имтиҳонга тақиқланган воситаларни олиб киришга урингани, 8 нафар абитуриент жараёнда тест қоидаларини бузгани (материалларга шикаст етказган, вақтида якунламаган), 4 нафар абитуриент тақиқланган воситаларни ишлатгани боис тест синовларидан четлатилган.

Эслатиб ўтамиз: Самарқанд шаҳрида тест синовлари 25 июлга қадар давом этади.