АҚШ Россия билан ядровий урушга қарши баёнот имзоламайди
Энди ҳеч бир АҚШ президенти Россия билан 1985 йилда Михаил Горбачёв ва Роналд Рейган имзолаган декларацияда бўлгани каби ядровий урушга йўл қўйилмаслик тўғрисида декларацияни имзоламайди. Ва, ким бу ҳужжатни имзоласа, жазоланиши керак. Америка президентининг қуролланишни назорат қилиш бўйича махсус вакили Маршал Биллингсли ушбу қадамга қарши Оммавий сиёсат миллий институтида нутқ сўзлади. Унинг нутқи институт веб-сайтида эълон қилинди.
Махсус вакилнинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ҳарбий доктринасида тобора кўпроқ ядровий қуролланишга эътибор қаратмоқда. Гарчи, буни халқаро майдонда эълон қилмаса ҳам. Биллингслининг айтишича, НАТО билан зиддият юзага келганда, Россия давлати тактик қурол ёрдамида душманнинг таслим бўлишига ундайди. Аммо капитуляция бўлмайди - бундай қуроллардан ҳар қандай фойдаланиш оғир оқибатларги олиб келиши, шубҳасиз.
“Қуролланиш назорати ҳақида гап кетганда уларга ишониб бўлмайди. Шуни унутмайликки, улар ўн йилдан ошиқ вақт мобайнида ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномани яширинча бузиб келмоқда. Улар яширин равишда ишлаб чиқарилган, синовдан ўтган ва қисқа масофага мўлжалланган ядро қуролли ракета ишлаб чиқара бошлади. Айни пайтда эса Россия ҳарбийлари ракета баталонларини шай қилмоқда ва улар НАТОга қаратилгани эҳтимоли мавжуд".
Нотиқ Россия-Америка ракета шартномалари йўқ қилинишининг ижобий томони ҳам борлигини таъкидлади. Келгуси келишувларда АҚШ ва Россия мажбурият билан боғланган бир пайтда ядро салоҳиятини жадал ривожлантирган Хитой ҳам албатта бўлиши керак. Унинг сўзларига кўра, келажакдаги ҳар қандай шартномада Хитой албатта бўлиши шарт.
Ўрта ва қисқа масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги ракета шартномаси 2 август куни расмий равишда бекор қилинди. Россия томони унинг шартларини бузганлиги сабабли Вашингтон ҳам битимни бузди. Шартнома Москва ва Вашингтон томонидан 1987 йил декабрда имзоланган эди.