Автомобиль ичида қолдирилган 3 нафар бола куйиш жароҳати олди
- 19.09.2020 12:00
- 454
- Долзарб
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани, Яккақайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган Ф.Д. акасининг бир нафар, ўзининг эса икки нафар фарзандини “Матиз” ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Ф.Д. уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келган. Салонда бўлган, 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3-даражали термик куйган.
Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Боланинг юқори нафас йўллари 2-даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3- “А” ва “Б” даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган.
Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа