Байден кўп қаватли уй қулаганидан кейин Флорида штатида фавқулодда вазият эълон қилди
- 25.06.2021 17:10
- 136
- Хориж

АҚШ президенти Жо Байден кўп қаватли уйнинг қулаши сабабли қутқарув ишлари олиб борилаётган Флорида штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
"Президент фармони Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлигига ушбу шароитда маҳаллий аҳоли қийинчилигини енгиллаштириш учун табиий офатларни бартараф этиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ваколат берди", дейилади Оқ уй баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Майами (Флорида) ҳудудининг бир қисми бўлган Сурфсайд шаҳрида кўп қаватли бино қисман қулаб тушди. Расмийларнинг таъкидлашича, унда жойлашган 130 хонадоннинг қарийб ярми вайрон бўлган ва воқеа содир бўлган жойга 80 дан ортиқ қутқарув гуруҳлари юборилган. Хабарларга кўра, камида 3 киши ҳалок бўлган, 9 киши жароҳат олган. 40 га яқин одам қутқарилган, 99 кишининг қаердалиги номаълум бўлиб қолаётганини айтилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 2 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият