Божхоначини урган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
- 03.12.2019 13:10
- 138
- Жиноят ва жазо

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги «Чумчуқлижар» чегара божхона постида аёл Ф.К. (1963 йилда туғилган, тадбиркор) хизматни ўтаб келаётган божхона инспектори Л.Х.га қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилган, бош қисми ва юзига уриб, тан жароҳати етказган.
Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан Ф.К.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
божхона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:06
- Маслаҳат