Чет элдан қайтишни истамаганларнинг фуқароликдан чиқарилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Маълум қилинишича, Ташқи ишлар вазирлигига чет элдаги, айниқса, қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Ушбу хабар эса ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”, дейилган хабарда.

Вазирлик фуқаролардан асоссиз хабарларни тарқатмасликни, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришни сўраган.