Чикагодаги отишмада 14 киши жароҳатланди
- 22.07.2020 17:30
- 93
- Хориж
Жабрланганларнинг барчаси касалхоналарга етказилган. Бу ҳақда 22 июль куни полиция вакили Эрик Картер журналистларга маълум қилди.
“14 киши жароҳатланган, уларга шаҳарнинг турли бурчакларидаги 5 та касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деди у.
Картернинг сўзларига кўра, полиция хозирча отишмага алоқадорликда гумон қилинаётган бир кишини ҳибсга олган, отишма сабаблари маълум эмас. Отишма дафн маросими бўлаётган вақтда юз берган. Маросим жойига автомобиль келиб тўхтаган, ичидан одамлар чиқиб, маросим иштирокчилари томон ўқ уза бошлаган. Бунга жавобан маросимдагилар ҳам ўқ отишган. Бироздан сўнг ҳужум уюштирганлар автомобилга ўтириб қочган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди
- 12 дақиқа аввал
- Таълим
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 2 соат аввал
- Хориж