Давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида "Ўзбек полвони" мусобақаси ўтказилади

Президент қарори (ПҚ–4881, 04.11.2020 йил)га мувофиқ, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича:

  • олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа;
  • хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.

➖ 2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.

➖ 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.

➖ 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдқиланди.

Концепцияда, жумладан, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.