Дин уламолари муҳтожлардан хабар олди
- 12.12.2019 09:50
- 112
- Жамият
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Самарқанд вилоятидаги ёрдамга, меҳр ва мурувватга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган кишилар билан учрашмоқда.
Хайрия тадбири давомида вилоятдаги 50 нафар кам таъминланган, 30 нафар эшитиш ва гапиришида нуқсони бор шахслар, 20 нафар чин етим болалар, 10 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, “Меҳр” инсонпарварлик операцияси билан она Ватанига қайтарилган 2 нафар бола ҳамда афв этилган 10 нафар фуқароларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, кийим-кечак, диний-маърифий мазмундаги адабиётлар улашилди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 48 дақиқа аввал
- Долзарб