Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Эронда репортаж учун қамоқ жазоси берилди. Ғазо секторига ҳужумлар кучаймоқда. Маск "Википедия" номини ўзгартириш учун бир миллиард доллар бермоқчи.
🔻 Эрон суди икки журналист Нилуфар Ҳамадий ва Элахех Муҳаммадийни “АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш”да айблаб, етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар ўтган йилнинг сентябрида полиция ҳибсхонасидаги Маҳса Амини ўлими сабаб оммавий норозиликларни ёритган.
🔻 Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича резолюция лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжатда Ҳамас қораланади, аммо ўт очишни тўхтатиш чақириғи йўқ. Хусусан, резолюция лойиҳаси тинч аҳолини ҳимоя қилиш, Ғазо секторига ёрдамни тўсиқсиз етказишни талаб қилади.
🔻 Исроил армияси ўтган 24 соат ичида Ғазодаги 320 дан ортиқ нишонларига зарба берган. Маълумотларга кўра, Фаластин анклавининг 4700 дан ортиқ аҳолиси қарама-қаршилик қурбонига айланган, уларнинг деярли ярми болалардир. Ғазо секторида 212 нафар гаровга олинганлар сақланаётгани айтилмоқда.
🔻 Исроилда 50 га яқин ўзини-ўзи мудофаа бўлинмалари яратилган. Мудофаа бўлинмалари, хусусан, Кирят Моцкин, Наҳария, Рош-Пина ва Арад шаҳарларида ташкил этилган.
🔻 Ироқда суд собиқ президент Саддам Ҳусайн қизи Рагадни мамлакатда илгари ҳукмрон бўлган Баас партиясини тарғиб қилгани учун сиртдан етти йилга озодликдан маҳрум қилди. Қайд этилишича, 2021 йилда Рагад Саддам Al Arabiya телеканалига интервьюсида, кўпчилик унга отасининг ҳукмронлик даври "шон-шараф ва ғурурли", Ироқ эса барқарор ва бой мамлакат бўлганлиги ҳақида гапирган. Ҳозирда Рагад синглиси билан Иорданияда яшайди.
🔻 Грузия 23 бугун Теҳронда бўлиб ўтадиган минтақавий “3+3” формати (Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Эрон, Россия, Туркия) доирасидаги йиғилишда қатнашмайди. Мамлакат ТИВ Грузия ҳеч қачон бундай форматдаги учрашувларда қатнашмаганини айтди.
🔻 Америкалик бизнесмен Илон Маск "Википедия" интернет-энциклопедиясига беадаб ("Dickipedia") ном олишга рози бўлса, миллиард доллар таклиф қилди. Номақбул ном таклиф қилишдан олдин тадбиркор "Википедия"ни маблағларни ўзлаштиришда гумон қилган.
🔻 Франция ҳукумати радикаллар томонидан ўлдирилган ўқитувчилар Самуэл Пати (2020) ва Доминик Бернард (2023) хотирасига бағишланган маросимларда экстремизм намоён бўлгани учун 183 нафар мактаб ўқувчисини мактабдан четлатишга қарор қилган.
🔻 Россияда компанияларни ишчи кучи билан таъминлаш ёмонлашмоқда. Кўрсаткич 2020 йилдан бери энг паст даражага етган. Бу ишлаб чиқариш саноати, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларига зарар кўрсатган. Содир бўлаётган танқислик реал иш ҳақи ўсишининг секинлашиши, мигрантлар оқими пасайиши билан боғлиқ.
🔻 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Вашингтон дунёдаги энг хавфли пойтахт эканини айтди. Шаҳар "ифлос, жиноятлар билан тўлдирилган тузоққа айланди", дейди у ва агар президент этиб сайланса, Вашингтонни "тозалаш, таъмирлаш ва тиклаш"га ваъда беради.