Эр хотинини рашк қилиб, унинг ҳамкасбини ўлдирди
- 19.12.2019 10:34
- 695
- Жиноят ва жазо
Кеча, 18 декабрь куни соат 11:00 ларда Қарши шаҳрида жойлашган боғчада 1980 йилда туғилган А.Б. (ишчи) хотини - 1986 йилда туғилган М.Қ.ни (ишчи) ҳамкасби - 1968 йилда туғилган Б.Н.га (ишчи) рашк қилиб, ошхона пичоғи билан Б.Н. кўкрак қафасининг турли жойларига уриб, бўйнидан кесиб, қасддан ўлдирган.
Бунга ҳам қаноатланмаган эркак турмуш ўртоғини ҳам ўлдирмоқчи бўлганида ҳодиса жойига ИИБ ходимлари етиб келган ва улар томонидан тўхтатиб қолинган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа