Эрон ҳижоб кийишдан бош тортганларни жазолаш учун қонун лойиҳасини ишлаб чиқди
- 04.02.2023 19:46
- 96
- Хориж
Эрон парламенти ҳижобсиз аёлларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишига тўсқинлик қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, деди парламентнинг суд-ҳуқуқ масалалари комиссияси раиси Мусо Ғазанфарободий.
«Ҳозирда аввалгидек автомобилларда ҳижобга риоя қилишни назорат қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда".
Ҳижоб киймаган аёлларга СМС юборилади. Қонун лойиҳаси ва дастур ҳам тез орада кучга киради, унга кўра, рўмол ўрамаган аёлларни пиёдалар ўтиш жойлари ва бошқа жамоат жойларидаги видеокузатув тизимлари ёрдамида аниқлаб, уларга нисбатан қоидабузарликларни расмийлаштирамиз. Бу аёлларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмайди», — дея Ғазанфарободийнинг сўзларидан иқтибос келтирган «Khabar Online».
Теглар:
Эрон