Эрон ҳукуматга қарши норозилик намойишлари остида

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг хабар беришича, Эроннинг Курдистон вилоятидаги Сенендеж шаҳрида хавфсизлик кучлари тинч намойишларни бостириш учун ўқотар қурол ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб мобил алоқа ва интернетда узилишлар кузатилмоқда.

Ҳукумат ҳаракатларига қарамай, Эронда норозилик ҳаракати босилмаяпти. Талабалар ҳам кўчага чиқишмоқда, аёллар ҳижобларини ечиб улоқтириб, ҳатто айрим ҳолларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчилар томонига ўтиб кетяпти.

Ҳуқуқ фаолларининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери 100 дан ортиқ одам, жумладан, 20 га яқин ўсмир ҳалок бўлган, 5 мингдан ортиқ ёшлар ҳибсга олинган. Намойишлар ва иш ташлашлар деярли бутун мамлакатни қамраб олди.