Эрон МАГАТЭ камераларини узиб қўйди
- 10.06.2022 19:30
- 102
- Хориж

Эрон уранни бойитиш бўйича янги центрифугалар ўрнатишни тезлаштирмоқда. Бу ҳаракат Теҳроннинг МАГАТЭ томонидан мамлакат ядровий иншоотларини кузатувчи камералар ўчирилиши ортидан ташланган қадам бўлди.
Ислом республикаси расмийлари бунинг барчасини МАГАТЭ резолюциясига жавоб чоралари деб айтмоқда: 8 июнь куни ташкилот аъзолари Эронни ҳамкорлик қилишни истамагани учун қоралаган эди.
“Эронда бизда мавжуд бўлган онлайн кузатув тизимини ҳисобга олмаганда, 27 та камера ўчириб қўйилган. Бу, албатта, у ерда ишимизни давом эттириш ва Эрон Биргаликда комплекс ҳаракатлар режаси доирасида берган баёнотлари тўғрилигини тасдиқлашда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради”, дейди МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси.
МАГАТЭ резолюцияси Теҳрондан ядровий дастур билан боғлиқ деб эълон қилинмаган уч жойда уран зарралари қаердан келгани ҳақида техник жиҳатдан ишончли тушунтириш беришни талаб қилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мактабгача таълим тизими рақамлаштирилди
- 24 дақиқа аввал
- Zarnews'да суҳбат
Шаҳардаги тирбандликка ечим борми?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Жадидлар фаолияти дунё эътиборида
- Кеча, 17:19
- Мутолаа
Фаросатингиз борми?
- Кеча, 15:47
- Жамият