Эронда кучли портлаш содир бўлди

Эрон пойтахти Теҳроннинг шарқий қисмида 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Mehr агентлиги хабар берди.
Портлаш оқибатида осмонда ёрқин сарғиш рангли чақноқ пайдо бўлган.

New York Times мухбири Фарназ Фассихининг Твиттер саҳифасида берган маълумотига кўра, портлаш Эрон ҳукумати томонидан ядровий тажрибалар олиб бориладиган ҳарбий база яқинида содир бўлган.
Эрон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, техник газ сақланадиган резервуарлардан бири Мудофаа вазирлиги базаларидан бирининг ҳудудида портлаб кетган. Ҳарбий иншоотларга зарар етмаган ва портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.