Еврогуруҳ "газ"ли санкцияларига тайёрланмоқда
Еврогуруҳ Россиядан газ импортини блокировка қилиниши масаласини кўриб чиқиш мақсадида Евро ҳудуди молия вазирлари жума куни учрашди.
Улар Россиянинг Украина ҳудудига бостириб кириши ва аллақачон қабул қилинган ва режалаштирилган санкциялар билан боғлиқ воқеаларни ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқи иқтисодиёти келажагини муҳокама қилишди.
Бруно Ле Маире, Франция иқтисодиёт ва молия вазири:
"Биз Россия иқтисодиётига таъсир қиладиган вазият оқибатларига тайёрмиз. Кеча биз унга қарши кенг кўламли, самарали санкциялар қўллашга қарор қилдик. Оқибатда Владимир Путиннинг қарорлари, ақлдан озган ҳаракатлари учун Россия халқи «тўлай»ди, Россия олигархлари тўлайди. Ишончим комилки, Европа эмас, дунё эмас, балки Россия иқтисодиёти зарар кўради".
Ҳозиргача Россия Федерацияси гази Европа Иттифоқининг энергияга бўлган эҳтиёжининг 40 фоизини қопламоқда. Евро давлатлари АҚШ ва Озарбайжондан газ импортини оширишга умид қилишлари мумкин.
Валдис Домбровскис, Еврокомиссия раҳбари ўринбосари:
«Агар биз Россияга қарши кенг кўламли санкциялар пакетини қўлласак, бу ЕИ иқтисодиёти учун ҳам маълум оқибатларга олиб келади. Биз аллақачон молиявий бозорларда айрим «асабийлик»ни кўрмоқдамиз, аммо бу вазиятда Европа Иттифоқи сифатида, Ғарб, демократик дунё, биз жавоб беришимиз керак ва албатта, бу маълум иқтисодий зарар билан боғлиқ бўлади».
Прогнозларга кўра, таъминот муаммолари ва санкциялар евро ҳудуди иқтисодиётининг ўсишини секинлаштиради, шунингдек, евро бошқа жаҳон валюталарига нисбатан арзонлашиши мумкин. Россия қолиб, ташқаридан газ келтириш туфайли нарх ошиши ўрта муддатли истиқболда Европанинг иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради. Узоқ муддатда эса - салбий таъсир заифлашади.