Франция эронлик журналистнинг қатл этилишига муносабат билдирди
Франция Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда яшаган Amad News янгиликлар портали раҳбари Рухолл Замнинг қатл этилишига муносабат билдирди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.
Франция мутасаддилари журналистнинг қатл этилишини Эроннинг сўз эркинлигига қилинган босим ва «Мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти мажбуриятларига зид бўлган, ваҳшиёна ва номақбул акт дея баҳолашди. Франция ҳар қандай жой ва ҳолатда ҳам ўлим жазосидан доимий равишда воз кечиш тарафдори бўлган», дейишмоқда улар.
Эронлик журналист 12 декабрь куни қатл этилди. Бир неча кун олдин Эрон Олий суди июнь ойидаги ҳукмни тасдиқлади.
Зам 2019 йил октябрь ойида Ислом инқилоби соқчилари корпуси томонидан ҳибсга олинган эди. Таъкидланишича, разведка журналистни кўп йиллар давомида кузатиб келган. Уларнинг сўзларига кўра, у хорижий разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилган ва «мамлакатни саросимага олиб келиниши»ни кўзлаган. Шу йилнинг июнь ойида унга нисбатан ўлим жазоси тайинланди.
2017-2018 йилларда Рухолл Зам Европа норозилик акцияларини ёритишда фаол иштирок этган эди. Доимий яшаш жойи эса Франция бўлган. Эрон расмийлари эса Amad Newsни ҳукуматга қарши манба деб ҳисоблашган.