Франциянинг шимоли-ғарбида коронавируснинг янги тури аниқланди

Коронавируснинг янги тури Франциянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Бретан минтақасида топилди, дастлабки текширувлар унинг хавфлилиги ҳақида маълумот бермади, дея хабар беради Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ушбу вариантни аниқлаш қийин бўлганлиги таъкидланган. Уни юқтирган одамларда "SARS-CoV-2 га хос аломатлар бор эди", аммо ПЦР тестлар салбий жавоб чиқарди.

"Янги вариант Ланион Кот-д’Армор департменти касалхона марказида аниқланди. 13 мартда 79 ҳолат, жумладан ДНК молекуласини текшириш ёрдамида 8 та янги вариант билан касалланиш тасдиқланди", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида.

Дастлабки маълумотларга кўра, мутахассислар "асл" версиясига кўра "на унинг катта хавфи, на юқиш тезлиги тўғрисида" хулоса қилишмади. Мутахассислар вирусни таҳлил қилишда давом этмоқда ва янги вариантнинг "аввалги инфекциялар пайтида ҳосил бўлган антителлар ва эмлашлар" қандай таъсир қилишини тажрибага асосан аниқлаш режалаштирган.

Француз мутахассислари вирусни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бошланғич, яъни "назорат остидаги вариантлар" тоифасига киритди. Мутахассислар томонидан баҳолангач, мавжуд хусусиятларига биноан "муаммоли" дея таснифланиши мумкин.

Департаментнинг таъкидлашича, Франция ҳукумати янги тур вирус ҳақидаги маълумотларни халқаро соғлиқни сақлаш идораларига топширди.

Бугунга келиб мамлакатда 4 миллиондан ортиқ “COVID-19” касаллиги аниқланди, улардан қарийб 98 минг киши вафот этди.