Ғалати қилиқларга эга машҳурлар

Ҳар бир инсоннинг ўзига хос ғалати томонлари бор, бироқ даҳоларда бу хусусият бироз кўпроқ бўлганлиги ҳаётда ўз тасдиғини топган ва бу ғайриоддийликлар ҳатто кўпни кўрган одамни ҳам ҳайратга қолдириши мумкин.

Эътиборингизга машҳур кишиларнинг атрофдагиларини саросимага тушириб қўядиган ғалатиликларини ҳавола этамиз.

Леонардо да Винчи

Рассом, муҳандис, ёзувчи, ҳайкалтарош, ихтирочи, меъмор ва кашфиётчи Леонардо да Винчи одам анатомиясини ўрганган, шунингдек, у ҳайвонларни парвариш қиладиган ашаддий вегетариан эди.
Бу ишларнинг ҳар бирига у қаердан вақт топган экан, деган савол туғилиши табиий. Машҳур рассом куннинг ҳар тўрт соатида 15-20 дақиқадан (жами 2 соат) ухлаб олган экан. Куннинг қолган 22 соатини эса Леонардо севимли машғулотларига бағишлаган.
Бугунги кунда бундай уйқу “кўпфазали уйқу” дейилади.

Сальвадор Дали

“Сюрреализм” тушунчасини кўпинча Сальвадор Дали ва унинг мўйлови билан боғлашади. Рассомнинг ҳаёти ҳам унинг чизган расмлари каби ғайриоддий ва ғалати бўлган. У Франциянинг Сорбонна шаҳрига гулкарам ортилган Роллс Ройсда етиб келди, чумолихўр (ҳайвон) билан Париж бўйлаб сайр қиларди, бироқ унинг ҳаётида бундан ҳам кўп ғалати воқеалар содир бўлган.
Дали ўзининг илҳом париси Галага уйланди, унга сотиб олган қасрини ўзи нақшлар билан безади, лекин у ерга фақат хотинидан таклифнома олган тақдирдагина бориши мумкин эди.

Лев Толстой

Келиб чиқиши жамиятнинг юқори қатламларидан бўлган машҳур рус ёзувчиси умрининг охирида ахлоқий ҳақиқатга фақат оддий халқнинг ҳаёти яқин, деган хулосага келган. Ёзувчи ҳашаматдан, бойлик атрибутларидан воз кечди, вегетерианликка ўтди, ўз қўллари билан ясаган пойабзал ва деҳқон кийимларини кия бошлади. Толстой ҳатто Нобель мукофотидан ҳам воз кечган.

Микеланжело

Италиялик машҳур ҳайкалтарош, рассом ва меъмор, Италия Уйғониш даврининг энг буюк рассомларидан бири Микеланжело кун бўйи деярли тинмасдан ишлаши, ойлар давомида ювинмаслиги, кийим ва пойабзалда ухлаши мумкин эди. Шунга қарамасдан рассом 89 йил умр кўрди.

Виржиния Вульф ва Фридрих Ницше

Бу икки арбоб - инглиз ёзувчиси ва адабиётшуноси Вульф ва немис мутафаккири, бастакор ва ўзига хос фалсафий таълим яратувчиси Ницше орасида гўё ёзувчилик истеъдоди умумийлигидан бошқа ҳеч нарса йўқдек.
Уларни яна бирлаштирган нарса шу эдики, бу икки даҳо тик туриб ёзишни афзал кўрган ва бу ҳақиқатан ҳам муҳим ва мазмунли нарсалар яратишнинг ягона тўғри йўли эканлигига ишонган.

Бетховен

Бирор бир композиция яратишдан олдин Бетховен ҳар доим ўзига кўп ҳам, кам ҳам эмас, 60 дона қаҳва донасидан фойдаланиб қаҳва тайёрлаган. Хўш нима бўпти дейсизми? Айтиш керакки, Бетховен ичимлик мукаммал таъмга эга бўлмаслигига ишониб қаҳва доналарини майдалаб, қайноқ сувда қайнатган. Шу тарзда у бир финжонга катта миқдордаги кофеинни сиғдирган. Қизиқ, унинг юраги бунга қандай дош бера олган экан?

Гленн Гулд

Бу буюк пианиночи узлатда яшаган, шовқинли йиғилишларни хуш кўрамаган ва одамлар орасида ўзини ноқулай ҳис қиларди. Оддийгина қўл сиқиш уни жуда асабийлаштирарди. Гулд тузалмас ипохондрик (ваҳима касал) эди. У шамоллашдан қўрқиб,  иссиқда пальто, жун шляпа ва қўлқоп кийиб юрган. У ярим тунда дўстига қўнғироқ қилиб, унга алла айтишни сўраши мумкин эди.

Пабло Пикассо

Тарихчи рассом ўзининг севимли шоири Альфред Жаррига тақлид қилиб, бир мунча вақт ўқсиз тўппонча олиб юрганлиги ҳақида гапиради. Қолаверса, у ўз санъатини тушунишни истамаган, қарашлари ва фикрига қўшилмаганларга қарата “ўқ узган” экан.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.