Идишни топширган пул олади
Буюк Британияда пластик идишлар ва алюмин банкаларни топширганлар харид пулларини 20 пенсини қайтариб оладилар. Бунинг учун ҳамма жойда махсус автоматлар ўрнатилган.
Истеъмолдан бўшаган идишни топширган заҳотингиз 20 пенс пулингизни қайтариб оласиз.
Ушбу чора ташаббускорлари шу тариқа кўчалар, чиқиндихоналар, теварак-атрофни ифлосланишдан сақланишига ишонч билдиришмоқда.
Буюк Британияда ҳар йили сотиладиган 14 миллиард пластик идишларнинг 700 мингтасигина қайта ишланади. Германияда эса идишларни қайта ишлаш тизими жорий этилган, қайта ишлаш даражаси 99 фоизга етди.
Буюк Британияликлар бир йилда ичимликлардан бўшаган 14 миллиард пластик идишларни ташлаб юборишади, унинг 10 миллиарди тунука банкалар, 5 миллиарди шиша идишлардир. Рақамлар салмоқли. Идишларни қайтариб топшириш нафақат экология, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам сезиларли фойда келтиради, деб ёзади “Мир новостей” 2021 йил 13-сонида.
Янги атом сувости кемаси
Россия Ҳарбий денгиз кучлари Арктикада ноёб ўқув машқлари ўтказдилар. Ҳарбий денгизчилар ўз ҳарбий флотлари тарихида биринчи марта уч музёрар атом сув ости кемаларини намойиш этди.
Франц-Иосиф Ери архипелаги ҳудудида ўтказилган “Умка-2021” комплеск армия ўқувларида субмаринлар 1,5 метр қалинликдаги музни ёриб чиқиб, нишонга аниқ уради. Бундай қудратли сувости атом музёрар кемаси ҳам бирорта давлат денгиз флотида йўқ.
Т.Шомуродов тайёрлади.