Johnson & Johnson компанияси ўзининг “COVID” вакцинасини рўйхатдан ўтказмоқчи

Препаратнинг учинчи босқич синовлари якунланди. Ишлаб чиқувчининг маълум қилишича, Johnson&Johnson томонидан ишлаб чиқарилаётган препарат бир марталик дозаданоқ ўз самарасини беради.

Johnson&Johnson коронавирусга қарши Ad26.COV2.S. вакцинаси номзодини рўйхатдан ўтказиш учун АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига мурожаат қилишга тайёр. Бу ҳақда компания веб-сайтида чоп этилган хабарда айтилган.

Препаратни ишлаб чиқариш билан шуғулланган компания вакили Пол Стоффелснинг сўзларига кўра, синовларнинг учинчи босқичи якунланди ва “COVID” вакцинасининг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар олинди.

"Анализларнинг оралиқ таҳлили шуни кўрсатдики, бизнинг “COVID-19” вакцинасига номзодимиз, умуман олганда, барча иштирокчилар, шу жумладан кексалар ва сурункали касалликлари бўлган одамларда яхши ўтди", деди олим.

Стоффелс, шунингдек, агар компания рухсат олган тақдирда, пандемиянинг фавқулодда вазиятларида вакцинани нотижорий асосда тарқатилишини айтди.