Кимларга аукционсиз ер участкаси берилади?

Ҳукумат қарори билан Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳакида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Низомга кўра эндиликда, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини олиш “E-IJRO AUKSION”да электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 Қуйидагиларга ер участкалари 0,04 гектаргача аукционсиз ариза асосида берилади:

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

- давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади ҳамда комиссия томонидан ўн кунда кўриб ижобий хулоса чиқарса, ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.