Мадуро Колумбиянинг Венесуэлага ҳужум қилиш режаларини маълум қилди
Колумбия Венесуэлага қарата янги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро айтиб ўтди. Унинг нутқи туширилган видеоёзув «Twitter»da жойлаштирилди.
"Колумбия президенти Иван Дукенинг маблағи эвазига ўқитилган ёлланма аскарлардан иборат гуруҳлар йил охирида мамлакатимиз армиясига қарши янги ҳужум тайёрламоқда", деди сиёсатчи.
Май ойида Венесуэла қирғоғида бортида жуда кўп қурол-яроғи бўлган Колумбия денгиз флотининг учта қайиғи топилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Мадуро, шунингдек, АҚШ ва Колумбия ҳомийлигида мамлакатга бостириб киришга уринишлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Колумбия террорчилари унинг ҳаётига суиқасд қилишган. Ўша пайт Венесуэлада ҳибсга олинган икки АҚШ фуқароси Америка президенти Доналд Трампнинг шахсий хавфсизлиги ходимлари бўлиб чиққан.