Малайзиядаги йўл транспорт ҳодисасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Малайзияда, Куала-Лампур аэропорти яқинида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 10 киши ҳалок бўлди, 34 одам турли тан жароҳати олди. Бу ҳақда mk.ru хабар бераяпти.

Манбада айтилишича, ушбу йўл транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг назоратни йўқотиши оқибатида ичида 43 одам бўлган автобуснинг зовурга ағдарилиб кетиши туфайли рўй берган. Ҳалокат рўй берган жойга зудлик билан қутқарув гуруҳлари етиб келган. Йўловчилар орасида бўлган саккиз нафар хорижлик ва автобус ҳайдовчиси фалокат содир бўлган заҳоти ҳалок бўлишган. Яна бир йўловчи эса касалхонада вафот этган. Қолган йўловчилар турли даражада тан жароҳати олишган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб касалхонага жойлаштирилган.

Ҳалокат сабаблари аниқ эмас. Шунингдек, автобусдаги йўловчилар MAS Kargo юк ташиш компанияси ишчилари бўлишган.