Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мексика ва Перуда автобуслар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Қурбонлар бор

Мексиканинг ғарбий қисмида жойлашган Тихуана шаҳрида сайёҳлик автобусининг автоҳалокатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Milenio телеканали.

"Калифорниянинг Тихуана шаҳрида сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди. Оқибатда етти киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди", дейилади ОАВда.

Фожиа кеча кечқурун содир бўлган. Автобусда 50 дан ортиқ киши бўлган.

Ҳозирча қурбонларнинг шахси аниқланмаган.

Шунингдек, 33 киши, жумладан, болалар бўлган автобус Перу шимолида, Патас провинциясидаги дарага қулаб кетди. 17 киши ҳалок бўлди ва олти киши жароҳат олди, деб хабар берди RPP радиоси.

Хабар қилинишича, автобус йўлдан чиқиб, 200 метр баландликдан жарликка қулаган. Жабрланганлар касалхонага етказилган.