Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мўминжон Абдуллаев Осиё чемпионати совриндори

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

-130 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Олимпия ўйинларининг уч карра иштирокчиси, булунғурлик Мўминжон Абдуллаев дунёнинг номдор полвонларини енгиб, медаллар учун куч синашиш поғонасигача етиб келди.

Курашчимиз бронза медали учун кечган беллашувда сингапурлик Тимоти Ю Лохни 4-0 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда гиламга чиқиб, якунда 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Жалгасбай Бердимуратов кумуш, Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (130 кг) бронза медалига сазовор бўлди.