МТТларнинг фаол педагог-тарбиячиларига байрам кайфияти улашилди
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
- Бугун вилоятимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида 7200 нафардан ортиқ педагог-ходимлар фаолият юритмоқда, - деди вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов. – Уларнинг малакасини ошириш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида Самарқанд давлат университетида мактабгача таълим факультети очилгани, мутахассисларни қайта тайёрлаш курсларининг фаолият юритаётгани болаларнинг таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор намунасидир.
Тадбирда мактабгача таълим тизимида фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ педагог-тарбиячилар байрам совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари томонидан тайёрланган болаларни “Илк қадам” дастури асосида ривожлантиришга доир кўргазмаси ҳамда болажонларнинг концерт дастурлари намойиш этилди.
Насиба ЖОНТЎРАЕВА.