Нуробод тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоировнинг фармойишига кўра, Наврўзжон Раҳмонов туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Н.Раҳмонов шу кунгача туман ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасида фаолият кўрсатган.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.