Одамлар автоуйларни ёқтириб қолишди

Европада автоуйларга ишқибозлар сони ортиб бормоқда. Юзлаб компаниялар уларга ижарага автоуй беришга тайёр. Менежерга қўнғироқ қилиб, транспорт бор-йўқлигини аниқласангиз, саёҳатга борадиган мамлакат ёки шаҳарни айтсангиз кифоя. Кейин кемпингларни танлаш қолади.

Гап олдида тўхташ жойи, ҳожатхонаси, души мавжуд йўл бўйи дам олиш объектлари ҳақида бормоқда. Баъзан ошхонаси бор кемпинглар ҳам учрайди. Аммо уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Мисол учун, Нидерландия, Бельгия ва Францияда ошхонада плита йўқ, фақат идиш-товоқни ювиш мумкин. Кемпингга дам олишга тўхтаган автосайёҳ овқатни автомашинасида газ ўчоқда тайёрлашга мажбур. Германияда газ плиталари қўйилган, аммо ҳамма тўхташ жойида эмас. Бундай арзон кемпингда туриш автосайёҳлар учун бир суткада 50-100 еврога тушади.

Бадавлат тўхташ жойларида ёш болалар учун хона, йўргаклаш столи, паст ювингич ва унитазлар бор.

Автоуйларга Россияда ҳам талаб ошиб боряпти. Бу мамлакатда, айниқса тиркама-прицеп уйга талаб катта. Бундай прицеп 300-700 рубль туради. Одамлар тўлиқ жиҳозланган автоуйларни ҳам сотиб ола бошладилар. Россияликлар уни 1 миллион рублга харид қилишлари мумкин. Аммо автоуйларда саёҳатга чиқишда мамлакатда автомобиль йўлларини талабга жавоб бермаслиги катта муаммо бўлиб турибди. Йўллар бўйида барпо этилаётган кемпинглардаги шароит ҳам кўнгилдагидек эмас. Шунга қарамасдан нафақат Россияда, балки Европа ривожланган мамлакатларида ўз шахсий автоуйига эга бўлиш ва унда жаҳон бўйлаб саёҳатга чиқишни орзу қилганлар сони кўпаймоқда. Автосаёҳат аллақачон халқаро туризмнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди, деб ёзади “Мир новостей” (2021 й. 20-сон)

Т.Шомуродов тайёрлади.