Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ яна бир жиноят фош этилди
- 17.07.2022 16:18
- 637
- Жиноят ва жазо
Ургут туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлик жиноятига чек қўйилди.
Ўтказилган тадбир давомида 1970 йилда Ургут туманида туғилган, туман ХТБга қарашли 136-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилиб келган Д.В. маҳаллий фуқаронининг ишончига кириб, уни танишлари орқали Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳридаги Мухтор Азизов номидаги университетнинг жисмоний тарбия факультетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган.
Бу иш эвазига фуқародан 3 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда Д.В. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа