Осиё чемпионати: Эронлик спортчи қиз ҳижобсиз чиқиш қилгани учун ҳибсга олиниши мумкин
Халқаро спорт қояга чиқиш федерацияси эронлик спортчи Элназ Рекаби тақдиридан хавотир билдирмоқда: у Сеулда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида, эҳтимол ватанидаги оммавий норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда яланг бош чиқиш қилган. Лекин бу Эрон қонунларини бузади.
Натижада у Сеулни муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлган ва энди уни ҳибс кутмоқда.
Элназ ОАВга бир неча йил аввал ҳам ҳижоб атрофидаги спорт муаммолари ҳақида гапириб берган эди.
"Бошқа спортчилар ҳамиша ҳайрон бўлишади, қандай қилиб қиз бола мусобақаларда юқори ҳароратда рўмол ўраши, қўл ва оёқларини ёпадиган кийим кийиши мумкин. Албатта, ҳаво иссиқ бўлганда спортчига ҳижоб муаммога айланади. Мусобақа пайтида организмдан иссиқ чиқариш зарур. Биз ўзимиз ҳам ҳижобга, ҳам қояга чиқишга мос келадиган форма яратишга ҳаракат қилдик”, дейи Элназ.
Эроннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳибсга олиниш ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди.
Уйга қайтаётганда Рекаби Twitterдаги саҳифасида қаттиқ спорт стресси туфайли рўмол ўрашни унутганини ёзди. Аммо федерация хабарни у босим остида эълон қилганини истисно қилмайди.