Ўтмишдаги улкан одамлар
XIX аср фотосуратларида ҳайратланарли даражада баланд бўйли одамларни топиш мумкин. Уларнинг деярли барчаси цирк ва турли хил “фрик-шоу”лар ва бадбашара кишилар парадида чиқиш қилиш орқали тирикчилик қилган.
Мисс Абома
Амазон ва Африка гиганти сифатида танилган Мисс Абома (юқоридаги суратда) 1862 йилда туғилган. Дунёдаги энг баланд бўйли аёл ўзининг ноодатий кўриниши билан Австралия, Италия, Швейцария, Бельгия, Германия, Буюк Британия ва Ирландия бўйлаб саёҳат қилиб, цирк ва спекталларда қатнашган. Унинг бўйи 2 метр 32 сантиметрни ташкил этган.
“Хитойлик гигант”
Исми тарих китобларида ёзилмаган ва “Хитойлик гигант”, деб аталган новча кишининг 1871 йилдаги сурати. Унинг бўйи европаликларга қараганда анча баланд бўлиб, 2 метр 44 сантиметрни ташкил қилган.
Сильвия Харди
У 1824-1888 йилларда яшаган. Сильвиянинг бўйи 2,13 метр. У узоқ вақт давомида бадбашаралар циркида ишлаган. Кейинчалик руҳшунос ва коҳин сифатида машҳур бўлган.
Амалия Шульте
“Германия гўзали” номини олган Амалия Шульте (2.19 метр.) баланд бўйи билан мутаносиб равишда чиройли юзга ҳам эга бўлган.
Анна Сван ва Мартин Бейтс
Анна Сван ва унинг турмуш ўртоғи Мартин Бейтс. Иккаласининг ҳам бўйи 2 метр 41 сантиметр. Бу оилада улкан фарзандлар ҳам туғилган, лекин улар тез орада вафот этган. Энг каттасининг вазни 10 килограмм, бўйининг узунлиги эса 76 сантиметр бўлиб, у фақат 11 соатгина яшаган.
Иван Марков
Россиялик Иван Марковнинг бўйи 2 метр 37 сантиметрга етган.
Фёдор Мачнов
Яна бир рус гиганти Фёдор Мачнов. Унинг бўйи 2 метр 39 сантиметр бўлган.
Баҳора тайёрлади.