Ўзбекистонликларни чув туширган Камерун фуқаролари ушланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун Республикаси фуқаролари томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу маносабат билан ушбу гумондорлардан жабр кўрганлардан ички ишлар бўлимларига ёки Тергов департаментига мурожаат қилиш сўралган.

«Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз фотосуратларда келтириб ўтилган шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек, Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22 ва (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.