Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғом туманида участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этилди

Халқ депутатлари Паст Дарғом тумани Кенгашининг бугун ўтказилган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Туманда 90 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, ҳар бир участка сайлов комиссияси аъзолигига 19 нафаргача номзодлар рўйхатлари бир муддат аввал депутатларга электрон тарзда тарқатилган. Сессия ишида қатнашган депутатлар номзодлар билан танишиб чиққан ҳолда уларни тавсия этишни маъқуллашди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси аъзолари Латиф Рустамов ҳамда Гулруҳ Мўминова иштирок этди.