Паст Дарғомда 1 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
- 10.08.2021 10:03
- 324
- Жиноят ва жазо
Ушбу ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда амалга оширилди.
Маълум қилинишича, 33 ёшли хусусий тадбиркор Р.Ш. қариндоши 1954 йилда туғилган Ғ.Н. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Паст дарғом туманининг “Дўстлик” массивидаги “Кимёгарлар” маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро А.Ш. га расмийлаштириб бериш эвазига ундан 200 минг АҚШ доллари беришини талаб қилган.
Тадбир давомида Р.Ш. ва Ғ.Н. бу фуқародан келишилган маблағнинг 190 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда бу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.